[www.Dastur.uCoz.Ru BEPUL DASTURLAR ]
Главная » 2012 » Aprel » 25 » 300 доллар миқдорида пора олаётган шифокор қўлга олинди
08:43:59
300 доллар миқдорида пора олаётган шифокор қўлга олинди


Тошкент вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасига қарашли ОИТСга қарши кураш маркази бош шифокори У. Муродов пора олаётганда қўлга олинган.

Бу ҳақда Тошкент вилоят прокуратураси вакили Шермат Обидов 19 апрел куни маҳаллий матбуотга маълум қилган, дея хабар беради 12.uz нашри.
Ҳуқуқ-тартибот идорасига кўра, ОИТСга қарши кураш маркази раҳбари У. Муродов фельдшер вазифасига ишга кирмоқчи бўлган фуқародан 300 доллар пул талаб қилган.

Ноқонуний олди-бердида воситачилик қилган бўлим мудири ҳам бош шифокорга шерик сифатида қамалгани айтилмоқда. Ўзбекистонда тиббиёт мутасаддилари томонидан ишга қабул қилиш пайти пора сўраш ҳоллари аввал ҳам қайд этилган. Масалан, 2008 йилда ишга жойлаштириш эвазига 500 доллар пора олган Ангрен шаҳар марказий шифохонаси бош шифокори Баҳром Ҳабибуллаев 8 йил муддатга озодликдан маҳрум этилганди.
Категория: Xabarlar | Просмотров: 646 | Добавил: Tillobek | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]