[www.Dastur.uCoz.Ru BEPUL DASTURLAR ]
Главная » 2012 » May » 4 » Бугун хоккей бўйича жаҳон чемпионати старт олади
13:25:15
Бугун хоккей бўйича жаҳон чемпионати старт олади


Бугун Финляндия ва Швеция давлатларида шайбали хоккей спорт тури бўйича жаҳон чемпионати старт олади. Барча учрашувларга Стокгольм ва Хельсинки шаҳарлари мезбонлик қилади.

Хельсинкидаги "Хартвалл Арена" майдони 13 500 томошабинга мўлжалланган бўлса, Стокгольмдаги "Глобен-Арена" 14 100 мухлисни ўз бағрига сиғдира олади. Турнирда жами 16 та терма жамоа иштирок этади. Улар дастлабки босқичда 2 гуруҳга бўлинган ҳолда баҳс олиб боришади.

"А" гуруҳи: Финляндия, Канада, АҚШ, Белоруссия, Словакия, Швейцария, Франция ва Қозоғистон.

"В" гуруҳи: Россия, Швеция, Чехия, Германия, Норвегия, Латвия, Дания ва Италия.

Дастлабки ўйин Тошкент вақти билан 14:15 да АҚШ ва Франция хоккей термалари ўртасида бўлиб ўтади. Айни шу соатда "В" гуруҳидаги Германия ва Италия термалари ҳам ўзаро баҳсни бошлашади. Рус хоккейчилари илк ўйинини эртага Латвия терма жамоасига қарши ўйин билан бошлашса, Қозоғистон терма жамоаси швейцарияликларга қарши шайба суришади.

Финал ўйини 20 май куни Хельсинкида бўлиб ўтади. Эслатиб ўтамиз, ўтган йил Словакияда ўтказилган турнирда Финландия терма жамоаси жаҳон чемпиони бўлди.

Турнирда энг кўп чемпион бўлган терма жамоа бу Россия терма жамоаси ҳисобланади (Собиқ Иттифоқ терма жамоаси натижалари билан ҳисоблаганда). Улар жами 25 марта чемпион бўлишган. Бу борада иккинчи натижа канадаликларга оид. Улар 24 марта шоҳсупага чиқишган. Чехия терма жамоаси 12 марта олтин қўлга киритиб, кучли учликка кирган. Кейинги ўринларда Швеция (8 марта чемпион), АҚШ (2 марта) турган бўлса, Буюк Британия, Словакия, Германия, Швейцария, Австрия термалари бир мартадан чемпион бўлишган.
Категория: Sport olami | Просмотров: 537 | Добавил: Tillobek | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]