[www.Dastur.uCoz.Ru BEPUL DASTURLAR ]
Главная » 2012 » May » 6 » Бугун Ой анча катта кўринади!
08:00:45
Бугун Ой анча катта кўринади!


Бугун ғаройиб табиат манзарасига гувоҳ бўламиз. Ой Ерга нормалдагидан жуда яқин масофага яқинлашади ва ноодатий тўлин ойга гувоҳ бўламиз.

Ой ҳар доимгидан 14 фоиз катта, 30 фоиз ёрқинроқ кўзга ташланади.

Тошкент вақти билан 19:35 да Ой ва Ер орасидаги масофа 357 минг километрни ташкил этади. Шу боис кун ботиши арафасида кўкда ноодатий манзара содир бўлади.

Бу манзарани оддий кўз билан томоша қилиш мумкин. Олимлар бу ҳодисага Supermoon деб ном қўйишган. 1970 йилдан бу ҳодиса шу ном билан аталади. Ой ва Ер орасидаги масофа анча камаяди.

National Geographic нинг хабар беришича, Супер Ой ҳодисаси кузатиладиган пайтда тортишиш кучлари кучайиши мумкин. Кучли оқимлар содир бўлади. Аммо зилзила ёки бошқа табиий офатлар бўлмайди.
Категория: Boshqalar | Просмотров: 524 | Добавил: Tillobek | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]