07:15:21 ҲИНДИСТОН СПАМ ТАРҚАТЯПТИ!.. | |
Жорий йил биринчи чораги якунларига кўра, спам тарқатиш бўйича Ҳиндистон дунёда биринчи ўринга чиқиб олди. Шундай қилиб, январь-март ойларида дунё бўйлаб тарқатилган спамларнинг 9,3 фоизи айнан Ҳиндистон ҳиссасига тўғри келади. АҚШнинг бу борадаги кўрсаткичи сал камроқ – 8,3 фоиз. Айтиш керакки, ўтган йилнинг худди шу даврида энг кўп спам «сеҳрли диёр»дан тарқалар эди (13,7 фоиз). «Чақирилмаган меҳмонлар»ни тарқатишда Жанубий Корея (5,7%), Индонезия (5%) ва Россия (5%) ҳам анчагина фаол. Sophos компаниясининг таъкидлашича, спам тарқатиш борган сари камаймоқда. Чунки спамчилар спам жўнатишнинг самараси камлигини англаб етишмоқда ва ижтимоий тармоқларда «жонбозлик» кўрсатишни маъқул кўришмоқда. | |
|
Всего комментариев: 0 | |