[www.Dastur.uCoz.Ru BEPUL DASTURLAR ]
Главная » 2012 » Aprel » 24 » ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР
07:13:43
ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР

- Саккизоёқнинг кўз қорачиғи тўртбурчак шаклда.

- Ҳар қандай ҳайвонни ўлдира оладиган Африка асаларилари асалхўрга бас келишолмайди, холос.
- Томас Эдисоннинг 5 мингтадан ортиқ қуши бўлган.
- Энг кўп пишлоқ Францияда ейилади. Шунингдек, бу мамлакат дунёдаги барча пишлоқнинг деярли ярмини етказиб беради.
- Тарихда энг ёмон ҳайдовчи сифатида қолган 70 яшар чол 12 дақиқа ичида 10 та жарима олган, 4 марта қарама-қарши йўлга чиқиб кетиб, 6 та ҳалокатга сабабчи бўлган.
- Тарихда энг ёмон ҳайдовчилардан бири сифатида қолган 62 ёшли аёл эса ҳайдовчилик имтиҳонларини 40 марта топширган.
- Британиялик файласуф Жереми Бентем 1832 йилда вафот этиб, барча бойлигини Лондон шифохонасига мерос қилиб қолдираётганда бир шарт қўйган: унинг майити бошқарма йиғилишларида қатнашиши керак. Ҳозиргача у барча мажлисларда "иштирок” этади.
- Голландия гимнининг ўн бешта мисраси бош ҳарфлари бирлаштирилса, Виллем Ван Нассовнинг исми келиб чиқади.
- Оливер Кромвел вафот этгандан икки йил ўтгач дорга осилиб, кейин боши танасидан жудо қилинган.
- Самолётларга Тож Маҳал устидан учиб ўтиш тақиқланган.
- Денгиз юлдузини бўлакларга бўлиб ташласангиз, унинг ҳар бир қисми вақт ўтиб яна юлдузга айланади.
- Авваллари музқаймоқ тайёрланаётганда тухум ва шакардан фойдаланилмаган. Ҳозирги кунда эса музқаймоқларнинг айрим турларига сув ўтлари қўшилади.
- Фламинго 80 йилча яшаши мумкин.
- Туя сути ивиб қолмайди.
- Аёллар дўконларда эркаклардан кўра 4 баравар кўпроқ ўғрилик қилишади.
- 1952 йилда Эйнштейнга Исроил президенти бўлиш таклиф қилинган.
- АҚШнинг биринчи президенти Жорж Вашингтон ўз инаугурациясини ўтказиш учун қарз олган.
- Ерда 200 миллион йилдан буён истиқомат қилиб келаётган, ҳатто музлик даврини яшаб ўтган тошбақалар турларининг деярли ярми бугунги кунда йўқолиб кетиш арафасида. Бунга улардан турли таомлар ва дорилар тайёрланиши сабаб.
- Буқаламуннинг тили танасидан икки баравар узун.
- Кокос ёнғоқларидаги суюқлик фавқулотда ҳолатда қон плазмасининг ўрнини босиши мумкин.
- Рубик кубигини атиги 17 марта бураб, барча рангларини ўз жойига жойлаш мумкин.
- Кемалар сувда қолдирадиган "изни” ҳатто космосдан кўриш мумкин.
- Дунёдаги энг машҳур электрон китоб – Стивен Кингнинг "Ўқни миниб” асари.
- Қартадаги қироллар прототиплари: қарға қирол – Шоҳ Довуд, чиллик қирол – Буюк Александр, таппон қирол – Буюк Карл, ғишт қирол – Юлий Цезар.
- Гарвард – АҚШдаги энг қадимий университет.
- 1876 йилда Америкада Марказий истироҳат боғи очилди. Унинг майдони Монако давлатиникидан икки баравар катта.
- Ҳар бир киши ҳаётининг ўртача 2 йилини телефонда гаплашишга сарфлайди.
- Дунёда гуручнинг 15 мингдан ортиқ тури бор. Уни жаҳон аҳолисининг деярли ярми ҳар куни истеъмол қилади.
- Пиширилган қисқичбақанинг думи тик бўлиши унинг ўлганидан кейин қозонга солинганидан далолат беради. Тириклайин пиширилган қисқичбақанинг думи эгилган бўлади.
- Радийни кашф этгани учун Нобел мукофотига сазовор бўлган Мария Склодовская-Кюри нурланиш касаллигидан вафот этган.
Категория: Xabarlar | Просмотров: 1079 | Добавил: Tillobek | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]