[www.Dastur.uCoz.Ru BEPUL DASTURLAR ]
Главная » 2012 » Aprel » 30 » Ўзбекистонда космик мониторинг маркази ташкил этилди
07:29:53
Ўзбекистонда космик мониторинг маркази ташкил этилди

Ўзбекистонда янги космик мониторинг маркази ишга туширилди. Россиянинг "СКАНЭКС" муҳандислик-технологик маркази томонидан ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати марказида ўрнатилган "УниСкан-24” универсал аппарат-дастурий мажмуи марказнинг асоси ҳисобланади.

Антеннасининг диаметри 2,4 м ни ташкил этувчи янги мажмуа Terra ва Aqua Ер йўлдошларидан олинган тасвирларни қабул қилиш ва уларга ишлов беришни таъминлайди.

2012 йил апрелининг бошларида "СКАНЭКС" муҳандислик-технологик маркази мутахассислари станцияни фойдаланишга топшириб, Ўзгидромет ходимларини Terra ва Aqua йўлдошларидан маълумотларни қабул қилиб олиш, уларга тезкор ва чуқур равишда ишлов беришга ўргатиш ишларини ўтказди.

Ўзгидрометнинг Метеоинфотизим бошлиғи Александр Соловейчикнинг сўзларига кўра, сунъий йўлдошлардан олинган маълумотлар турли хўжалик фаолиятида фойдаланиш имкониятини беради, хусусан метеорологик параметрларга тезкор баҳо бериш, муз ва қор қопламининг ҳолати, ўрмон ва чўл ёнғинларини, чанг бўронларини бошланғич босқичда аниқлаш шулар жумласидандир.

— Бундан ташқари, олинган маълумотлар қишлоқ хўжалик майдонларининг аҳволини экин экиш айланмаси қоидаларига амал қилиниши ҳамда ерлардан мақсадли фойдаланиш нуқтаи назаридан мониторинг қилиш, қишлоқ хўжалик ва яйлов майдонларининг деградацияланиш даражаси ва ҳолатига тезкор баҳо бериш имконини беради, — дейди Александр Соловейчик.

Ўзбекистон "СКАНЭКС" марказида ишлаб чиқарилган қабул қилувчи мажмуалар ўрнатилган ва фойдаланилаётган 16 мамлакат ҳисобланади. Мазкур ускуналар МДҲ мамлакатлари, Европа Иттифоқи, Осиё, Африка ва Америка давлатларида ҳам қўлланилади.
Просмотров: 818 | Добавил: Tillobek | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]